

Зинедин Зидан жамоани тарк этганидан сўнг, мадридликлар 30 ёшли немисни клубга таклиф қилишди, аммо Нагельсманн ўз агенти орқали рад жавобини берди.
Нагельсманн сўнгги мавсум Бундеслигада учинчи ўринни эгаллади ва "Хоффенхайм"ни кетма-кет иккинчи марта Чемпионлар лигасига олиб чиқди (бир йил олдин клуб плей-оффда "Ливерпуль"га мағлуб бўлган).
Олдинроқ, Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв "Реал"ни бошқаришни истамаган эди. Маурисио Почеттино билан музокаралар ҳам муваффақият билан якунланмади.



