UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  0 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  0 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  0 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  0 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  2 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  4 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  15 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  10 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2

Якун яқин: А Серия 30-тур превьюси Янгиликлар

Якун яқин: А Серия 30-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Наполи" - "Удинезе"

"Наполи"да ҳаммаси анча тинч. Петанья ва Мерет жароҳатларини даволаш билан банд ҳамда ўйинни аниқ ўтказиб юборишади. Шунингдек, Малькю ва Туанзебенинг ҳам майдонга тушиш имконияти паст. Осимхен спорт формасини тиклаб бормоқда ва айнан у ҳужумнинг асосий кучи бўлиши кутилмоқда. "Удинезе"га келсак, у ерда вазият кутилганидек. Уоллес дисквалификациядан сўнг сафга қайтди. "Кичик зебралар"да жароҳат олган футболчилар деярли йўқ. Шу сабабли, жамоа "Рома"га қарши ўйиндагидан анча фарқ қилади.

Охирги ўзаро баҳсда "Наполи" 4:0 ҳисобида "Удинезе"ни мағлуб этган. Бу гал ҳам букмекерлар "партенопейлар"ни фаворит ҳисоблашмоқда. Аммо "Удинезе" сўнгги пайтлар анча яхшиланганини ҳам унутмаслик лозим.

Наполи

Виктор Осимхен - 52', Виктор Осимхен - 63'

Серия А . 30-тур

19/03/2022, 18:00

1
:
2
Тугади

Удинезе

Жерар Деулофеу - 22'

Стадион: Diego Armando Maradona, 40000 томошабин

Бош ҳакам: Francesco Fourneau

45'
90'
46'  Фабиан Руис (Дрис Мертенс)
52'  Виктор Осимхен
52'  Мариу Руй
63'  Виктор Осимхен
63'  Джованни Ди Лоренцо
65'  Амир Ррахмани
70'  Маттео Политано (Петр Зелиньский)
78'  Джованни Ди Лоренцо (Алессандро Заноли)
88'  Лоренцо Инсинье (Элиф Элмас)
90'  Виктор Осимхен
22'  Жерар Деулофеу
22'  Роберто Перейра
45'  Марвин Зегелар
50'  Ийенома Удоги
67'  Бето (Игнасио Пуссетто)
76'  Науэль Молина (Брэндон Соппи)
76'  Жан-Виктор Макенго (Лазар Самарджич)
82'  Пабло Мари
88'  Роберто Перейра (Мато Яяло)


"Интер" - "Фиорентина"

Аввалги тур сарҳисобига кўра, "Интер" ўз ўйини ва натижасидан қониқмаган бўлса керак. Индзаги бу гал Де Врей ва Брозовичга ишонч билдира олмайди. Шундай экан, уларнинг ўрнида Д`Амброзио ва Видални кўришимиз мумкин. Доимий равишда захирадан майдонга тушадиган Робин Госенс асосий таркибдан ўрин олиши кутилмоқда. Виченцо Итальяно жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак, таркиб билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Қишки трансферлардан сўнг, мураббийда таркиб имкониятлари кенгайди, бироқ катта ўзгаришлар бўлмаса керак.

Сўнгги ўзаро учрашувда "Интер" Флоренциядан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Ҳозир ҳам улар устун бўлишига қарамай, "Фиорентина"нинг кутилмаган "совғалари" бўлиши мумкинлигини ёдда сақлаш керак.

Интер М

Дензел Дюмфрис - 55'

Серия А . 30-тур

19/03/2022, 21:00

1
:
1
Тугади

Фиорентина

Лукас Торрейра - 50'

Стадион: San Siro, 54988 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Chiffi

45'
90'
55'  Дензел Дюмфрис
55'  Иван Перишич
72'  Данило Д'Амброзио
74'  Эдин Джеко (Хоакин Корреа)
74'  Лаутаро Мартинес (Алексис Санчес)
80'  Алессандро Бастони (Федерико Димарко)
80'  Иван Перишич (Робин Госенс)
90'  Артуро Видаль (Фелипе Кайседо)
39'  Никола Миленкович
50'  Лукас Торрейра
50'  Николас Гонсалес
56'  Риккардо Сапонара
65'  Лоренцо Венути
73'  Риккардо Сапонара (Жонатан Иконе)
90'  Кшиштоф Пентек (Артур Кабрал)
90'  Николас Гонсалес (Хосе Кальехон)
90'  Никола Миленкович (Лукас Мартинес)


"Кальяри" - "Милан"

"Кальяри"га катта ёрдами тегиши мумкин бўлган Нандес майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Лекин Рог ва Стротман ўйнамаслиги аниқ. Шу сабабли, жамоанинг майдон марказидаги ўйинчиларга осон бўлмайди. Барча умид ҳужумдаги Паволетти-Жоао Педро жуфтлигидан. Тео Эрнандеснинг қайтиши "Милан" чап қаноти хавфли бўлишидан дарак бермоқда. Ўтган турда унчалик яхши ўйин намойиш этолмаган Сандро Тоналлига дам берилиши мумкин. Шунингдек, Салемаркис-Месьяс рокировка бўлиш эҳтимоли бор.

Биринчи давра учрашувларида "Милан" рақбини мағлуб этган (4:1). Жамоа ҳозир ҳам Сардинияга яққол фаворит сифатида йўл олмоқда. Шундай бўлиши аниқ эди, ахир бежизга турнир жадвалининг 1-ўрнини банд этиб тургани йўқ-ку?!

Кальяри

Серия А . 30-тур

19/03/2022, 23:45

1
:
0
Тугади

Милан

Исмаэль Беннасер - 59'

Стадион: Unipol Domus, 12309 томошабин

Бош ҳакам: Marco Di Bello

45'
90'
68'  Хараламбос Ликояннис (Алессандро Дейола)
75'  Далберт Энрике (Габриэле Дзаппа)
77'  Рауль Белланова
82'  Альберто Грасси (Бальде Кейта)
82'  Рауль Белланова (Гастон Перейро)
59'  Исмаэль Беннасер
59'  Оливье Жиру
71'  Рафаэл Леау (Анте Ребич)
71'  Браим Диас (Раде Крунич)
78'  Жуниор Мессиас (Алексис Салемакерс)
87'  Оливье Жиру (Златан Ибрагимович)


"Ювентус" - "Салернитана"

Жамоа қақшатқич зарбага учраб, Чемпионлар Лигасини тарк этди ва жаҳл отига минган. Албатта, таркибда ҳам ўзгаришлар бўлиши аниқ. Бернардескига ўйин амалиёти берилса ажаб эмас. Жароҳатлар сабаб майдон марказида муаммолар юзага келган. Артур сафга қайтиб улгурмаса, экспериментсиз иш битмайди. Давиде Никола шогирдларида эса аксинча, кайфият ажойиб. Клуб ўтган тур "Сассуоло" билан ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолди.

Салернода биринчи давра тўқнашувида "Ювентус" 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани тантана қилди. Ҳеч кимга сир эмас, туринликлар бўлажак баҳсда ҳам фаворит. "Кекса синьора" испанларнинг аламини ҳам "Салернитана"дан олишга уринади. Жамоа қаторасига яна бир сенсацияни рўёбга чиқариши ўта мушкул вазифа.

Ювентус

Пауло Дибала - 5', Душан Влахович - 29'

Серия А . 30-тур

20/03/2022, 18:00

0
:
2
Тугади

Салернитана

Стадион: Allianz Stadium, 19500 томошабин

Бош ҳакам: Giovanni Ayroldi

45'
90'
5'  Пауло Дибала
5'  Душан Влахович
29'  Душан Влахович
29'  Маттиа Де Шильо
40'  Лука Пеллегрини
46'  Джорджо Кьеллини (Даниэле Ругани)
58'  Пауло Дибала (Альваро Мората)
70'  Артур (Федерико Бернардески)
82'  Данило
85'  Адриен Рабьо
86'  Массимилиано Аллегри
90'  Душан Влахович (Мойзе Кин)
90'  Хуан Куадрадо (Фабио Миретти)
24'  Лассана Кулибали
46'  Лассана Кулибали (Эдерсон)
60'  Диего Перотти (Симоне Верди)
68'  Симоне Верди
69'  Маттео Руггери (Франк Рибери)
77'  Федерико Бонаццоли (Микаэль)
77'  Иван Радованович (Мамаду Кулибали)


"Рома" - "Лацио"

Конференциялар Лигасида кейинги босқичга чиққан "бўрилар"нинг кайфияти бироз кўтарилди. Жозе Моуриньода ҳам таркиб билан муаммолар йўқ. Барча етакчилар сафда ва жангга тайёр. Мураббийдан кутилмаган совғаларни кутмасак ҳам бўлаверади, сабаби ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг. Дисквалификация сабаб Цаканья ўйинни ўтказиб юборади, шу сабаб Андерсон ва Педронинг ўрнини босадиган вариантнинг ўзи йўқдек. Саррининг хурсандчилигига сабаб бўлиб, Марушич сафга қайтди. Катальди эса сонидаги муаммо туфайли беллашувни ўтказиб юборади.

Аввалги сафар жамоалар анча қувноқ баҳс намойиш этиб беришган ва "Лацио" 3:2 ҳисобида зафар қучган. Бу сафар эса кичик бўлса-да, устунлик "Рома" томонида. Моур шогирдлари ҳамшаҳарларини мусобақа жадвалида қувиб ўтишлари мумкин. Нима бўлганда ҳам бизни "оловли баҳс" кутиб турибди.

Рома

Тэмми Абрахам - 1', Тэмми Абрахам - 22', Лоренцо Пеллегрини - 40'

Серия А . 30-тур

20/03/2022, 21:00

0
:
3
Тугади

Лацио

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 51932 томошабин

Бош ҳакам: Massimiliano Irrati

45'
90'
1'  Тэмми Абрахам
22'  Тэмми Абрахам
22'  Рик Карсдорп
40'  Лоренцо Пеллегрини
48'  Рик Карсдорп
53'  Джанлука Манчини
73'  Никола Залевский
74'  Никола Залевский (Матиас Винья)
78'  Сержио Оливейра
81'  Сержио Оливейра (Жордан Верету)
87'  Лоренцо Пеллегрини (Эдуардо Бове)
43'  Педро Родригес
44'  Патрик Габаррон
52'  Эльсеид Хюсай (Мануэль Лаццари)
61'  Лукас Лейва
65'  Фелипе Андерсон (Лука Ромеро)
65'  Лукас Лейва (Данило Катальди)


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика