UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  1 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  3 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  19 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  10 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2

Яҳё Гулмуҳаммади: "Кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунман" Янгиликлар

Яҳё Гулмуҳаммади: "Кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунман"

ОЧЛ 1/4 финалида "Пахтакор" Эроннинг "Персеполис" клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида форслар мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади иштирок этди. 

- Кеча бизни қизиқ ва шу билан бирга қийин тўқнашув кутиб турганини айтгандим. Ўйлайманки, бугун тактик курашларга бой футбол гувоҳи бўлдик. Жамоамнинг иштирокидан ва кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунман. Ўйиннинг аксар қисмини кўпчилик бўлиб ўтказдик, бу ҳам бизга қўл келди. Шунга қарамай осон ғалабани қўлга киритдик дея олмайман. Майдонда курашган барча футболчиларга раҳмат айтаман. Ушбу ютуқ билан "Персеполис" мухлисларини табриклайман. Бемалол бугунги ютуқ жамоамиз ишқибозлариники дея оламан. 


- "Персеполис" Доҳага келганидан бери тўртта ўйинда гол ўтказмади. Бунинг асосий сири нимада деб биласиз? 

- Бу ҳам ўз навбатида тартибли ўйин намойиш этаётганимизни англатади. Тўртта учрашувда гол ўтказмаганимиз фақат дарвозабон ёки ҳимоячилар туфайли эмас, балки бутун жамоа бўлиб шунга ҳаракат қилаётганимизда. Энг аввало ҳимояда ўйинни тўғри йўлга қўйиб олсак, ҳужумда албатта вазият бўлади. 


- Кейинги босқичдаги рақиб "Ал Насср" ҳақида фикрингиз?

- "Ал Насср" жуда кучли жамоа. Уларнинг ўйинини кўрган борки мақтайди. Чорак финалдан ўтиб олдик ва буёғига навбатдаги беллашув ҳақида бош қотирамиз. Муҳими, иштиёқни охиригача сақлаб қолиш. Ярим финал баҳси янада қийин бўлади. Шунга қарамай бор кучимизни ишга соламиз.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика