UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  14 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   23 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  8 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7

ХХ асрда дебют қилган қариялар Янгиликлар

ХХ асрда дебют қилган қариялар

Ҳозирги кунда кўплаб иқтидорли, машҳур футболчилар бор. Бироқ бугунги суҳбатимиз орқали ХХ асрда дебют қилган футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Номзодларни танлаш шартлари: футболчи ХХ аср етакчи чемпионати иштирокчиси сифатида ўйнаган бўлиши ва бугунги кунда олий лига жамоа ўйинчиси бўлиши зарур.

РФПЛ ва ягона вакил
Сергей Игнашевич (Россия, 38 ёш)
Дебют
: 1999 йилда 15 июль “Крилья Советов” таркибида
Ҳозир: ЦСКАда.
Шу шарт бўйича ҳозирги кунда Россияда фақат биргина футболчи фаолият юритмоқда. Ҳа, гап ким ҳақида эканлигини тушунгандирсиз. Игнашевич ёз ўрталарида Премьер-Лигада 18 йиллигини нишонлади. Аниқроғи, Сергей РФПЛ ташкил топгунга қадар, яъни 2001 йилдан фаолиятини бошлаган. У чемпионатнинг фахрийларидан бири ҳисобланади.



А Серияси ва ёшлик элексири
Фабио Квалярелла (Италия, 34 ёш)
Дебют:
2000 йилда 14 май “Торино” таркибида.
Ҳозир: “Сампдория”да.

Италия термасида 25та ўйин ўтказиб, А Серияда 17 ёшида дебют қилган. Лекин, кейинчалик у ижарага берила бошлади ва фақатгина 2000 йиллардан кейин “юқори” даражага эришди. Квалярелла кўпгина клубларда ўйнаган.  Шу қатори “Ювентус”да ҳам. Унда 3 маротаба Скудетто ютди. Ҳозирги кунда, Фабио 34 ёш бўлишига қарамай, “Сампдория”ни етарли даражада ҳимоя қилмоқда. Эҳтимол, топ-чемпионатда ХХ аср футболчиларидан фақатгина Квалярелланинг ўзи қолар.

Дарио Дайнелли (Италия, 38 ёш)
Дебют:
2000 йил 1 октябрь “Лечче” таркибида.
Ҳозир: “Кьево”да.

Мухлислар кўплаб машҳур футболчилар орасида ҳам А Сериясидаги Дариони жуда яхши танишади. У жамоани ўзгартира олади, чемпионатни эмас. Шундай бўлса-да, у 17 йилдан бери Италян футболининг юқори чўққисини эгаллаб келмоқда. “Яқин дўстлар меҳмонхонаси”нинг бошлиғи Дайнелли “Лечче” таркибида дебют қилган, хаттоки, Европа Кубокларида ҳам қатнашган бўлса-да, ҳамманинг ёдида “Фиорентина” ўйинчиси сифатида қолган.

Паоло Каннаваро (Италия, 36 ёш)
Дебют:
2000 йил 14 май “Парма” таркибида.
Ҳозир: “Сассуоло”да.

Албатта, у акаси Фабио каби машҳур жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби бўлмаса-да, Паоло афсус чекиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Чунки унинг ажойиб фаолияти ва “Наполи”да кўплаб ўйинлари бор. Неаполь клуби учун Б Серияда ўзининг профессионал фаолиятидаги биринчи учрашувини ўтказди, “Парма” эса дебютини ўтказишга ёрдам берди.

Кристиан Маджо (Италия, 35 ёш)
Дебют:
2000 йил 1 октябрь “Виченца” таркибида.
Ҳозир: “Наполи”да.

Паоло Каннаваро билан узоқ вақт давомида ёнма-ён “Сан-Паоло” жамоасида фаолият юритган бўлса-да, ҳозирги кунда “Наполи” таркибида ўйнайди. Лекин у ҳамон сафда экан, гвардияликларнинг буюк компанияларидан бирида фаолият юритиш имкониятини қўлга кирита олишига шубҳа йўқ.

Алессандро Гамберини (Италия, 36 ёш)
Дебют:
2000 йил 9 январь “Болония” таркибида.
Ҳозир: “Кьево”да.

“Кьево” да ХХ асрда А Сериясининг фақат иккита ўйинчиси Дайнелли ва Гамберини кўпинча майдонга тушади, уларнинг ортида эса 38 ёшли дарвозабон Стефано Соррентино туради. Ҳақиқатдан ҳам, Алессандронинг ёши ўйинга чиқишига мос бўлса-да, шу пайтга қадар олий гуруҳда ўйнамаган.


Хосе Рейна (Испания, 35 ёш)
Дебют:
2000 йил 2 декабрь “Барcелона” таркибида.
Ҳозир: “Наполи”да.

Италянлар ўртасида биргина испаниялик бўлса-да, у жаҳон ва Европа чемпиони бўлган. Хосе Рейна дарвозабон бўлгани учун ҳам, 40 ёшига қадар ўйнаши мумкин. Унинг ҳазилга мойиллиги эса ҳам ўйинда, ҳам ҳаётда жуда қўл келади.

Фердинандо Коппола (Италия, 39 ёш)
Дебют:
1998 йил 16 май “Наполи” таркибида
Ҳозир: “Верона”да.

Италия — қадимги футболчилар туғилган жойи эканига ишонч ҳосил қилдик, аммо Монтекки ва Капулетти шаҳридаги фахрийлар “Кьево”да, у бўлмаса, “Верона”да, ўзини бироз қулай ҳис этади. Бир неча йил аввал, Лука Тони 38 ёшида А Сериясининг энг яхши снайпери деб тан олинган эди. Копполага келсак, у фаолиятини анча йил бошлаган ва бу ҳам охирига етиш арафасида турибди. Фердинандо жамоанинг биринчи рақамли футболчиси эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Албано Биццари (Аргентина, 39 ёш)
Дебют:
1999 йил 25 сентябрь “Реал” таркибида.
Ҳозир: “Удинезе”да.

Аргентиналик дарвозабон Биццарининг фаолияти расман давом этаётган бўлса-да, у ҳам Каппола каби юқори даражадаги сўнгги ўйинини ўтказиб бўлди. Биццари ХХ аср охирида бир вақтнинг ўзида икки испан клубида ўйин олиб боришга улгурди. Бири “Реал Мадрид”, иккинчиси эса “Реал Валядолид” жамоасидир.

Жанлуижи Буффон (Италия, 39 ёш)
Дебют
: 1995 йил 19 ноябрь “Парма” таркибида.
Ҳозир: “Ювентус”да.

Мана бизнинг буюк ва севимли ўйинчимиз Буффон! Жижи ХХ аср катта футболида шунчаки дебют қилгани йўқ, аксинча, бу дарвозабон фаолиятининг сезиларли даражада бошланиши бўлди. Деярли 150та ўйинда, шу жумладан, УЕФА Кубоги, Италия Кубоги ва Супер Кубокларида зафар қучишида унинг хизмати юқори. У бунинг барчасига ХХ асрнинг ўзида эришган. Ўзингизни унинг ўрнида тасаввур қила оласизми?



Ла Лига ва навбатчи италян
Даниэле Бонера (Италия, 36 ёш)
Дебют:
2000 йил 1 октябрь “Брешия” таркибида.
Ҳозир: “Вилярреал”да.

“Милан” сафида Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган ҳимоячи “қариган чоғида” Испания футболида иштирок этиш учун Италияни тарк этган. Лекин Даниэле топ-чемпионатида экан, яшаш жойи ҳам ўзгарса-да, уни ва ютуқларини йўққа чиқаришга ҳаққимиз йўқ.

АПЛ ва ярим ҳимоячилар
Майкл Кэррик (Англия, 36 ёш)
Дебют:
1999 йил 28 август “Вест Хем” таркибида.
Ҳозир: “Манчестер Юнайтед”.

Кэррик илк бор АПЛнинг “Вест Хем” таркибида иштирок этган. У бир неча ой ўтиб, афсонавий ғалабага эришди. “Манчестер Юнайтед” таркибида Чемпионлар лигаси финалининг иккинчи таймида товон пули бўйича “Бавария” устидан ғалаба қозонди. Кейинги Москва финалидаги Европа тожи “қизил шайтонлар”ни маҳв этишга бўлган “Челси”га қарши учрашувда Майкл сезиларли даражада ўйнади. Ҳозирда Кэррик МЮ таркибига кирмаяпти. Лекин унга тинимсиз равишда сўровлар келиб туради. Мавсумнинг узоқ давом этиши эҳтимол, Моуриньога ёрдам берар. Аммо, ўзининг ҳам Гиггз каби ҳали ўйинларда иштирок этиш нияти йўқ эмас, назаримизда.

Гарет Бэрри (Англия, 36 ёш)
Дебют
: 1998 йил 2 май “Астон Вилла” таркибида.
Ҳозир: “Вест Бромчив”да.

Гарет Бэрри — ХХI аср бошларининг энг яхши инглиз футболчиларидан бири. “Астон Вилла”, “Манчестер Сити” ва “Эвертон” жамоаларида ўйнаган. Ҳозирги кунда таржибага эга бўлиб, “Вест Бромвич”да фаолиятини давом эттирмоқда. Кэррик ва Бэрридан бири ХХ асрнинг инглиз премер лигасида сўнгги ўйинчи бўлади. Агар, Жон Терри 45 ёшга тўлгунига қадар, элитага қайтса, у ҳам бундай имкониятга эга бўлади. Чунки Жей Ти ҳозир Премьер-лигада фаолият юритаётгани йўқ.



Бундеслига ва Роман
Роман Вайденфеллер (Германия, 37 ёш)
Дебют
: 2000 йил 4 ноябрь “Кайзерслаутерна” таркибида.
Ҳозир: “Боруссия” (Дортмунд)да.

Роман 15 йилдан бери Юрген Клопп бошчилигида ҳам қайғули, ҳам қувочли дақиқаларда, “Боруссия” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу билан бирга, Вайденфеллер Бундеслигадаги “Кайзерслаутерн” таркибида дебют қилди. Ўша йили Михаэл Баллак жамоасидан ажралди ва ўзининг чемпионатдаги ажойиб хотиралари билан бўлишди.

Лига 1 ва Бен амаки
Бенжамин Ниве (Франция, 40 ёш)
Дебют:
1997 йил 5 сентябрь “Осер” таркибида.
Ҳозир: “Труа”да.

Ярим ҳимоячи Бенжамин Нивенинг бутун фаолияти биринчи ва иккинчи дивизон ўртасида ўтган. Ўтган мавсумда у Лига 2 “Труа” таркибида ўйнади. Натижада Неймар, Фалкао ва Мбаппе билан учрашиш имкониятини қўлга киритди. 40 йилдан бери Ниве ўз майдонида мунтазам равишда майдонга тушади ва жамоада муҳим ўринни эгаллайди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика