

Грузиялик футболчининг тиззасида жароҳат аниқланди. Шу сабабли унинг 19 август куни А Серия 1-тури доирасидаги "Фрозиноне"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
22 ёшли Хвича ўтган мавсум аввалида "Наполи"га ўтганди. У ўтган мавсум барча турнирларда 43 ўйинда қатнашиб, 14 гол ва 17 ассист қайд этди ва А Сериянинг энг яхши футболчиси бўлди.



