Хушхабар! "Насаф" – "Моҳун Баган" учрашувига мухлислар киритилади

Sherzod Nurmatov
21 сен 2021
Бу ҳақда ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев хабар берди.

"Насаф" — "Моҳун Баган" учрашуви мухлислар қаршисида ўтишига ОФК расман рухсат берди. Эртанги учрашувда барча футбол мухлисларини Марказий стадионда кутамиз.

P.S. Футбол учрашувлари вақтида карантин қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз. Зеро "Насаф" мазкур босқичдан ўтиб олса, кейинги учрашувни ҳам Қаршида қабул қилади ва навбатдаги рақиб Гонконг жамоаси бўлади", – дея маълум қилди Диёр Имомхўжаев.

ОФК Кубоги-2021 ярим финали доирасидаги баҳс эртага, 22 сентябрь куни 20:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: t.me/diyorimamkhodjaev