UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  7 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади" Янгиликлар

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади"

"Навбаҳор" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бир қатор футболчилар билан бойитиб олмоқда.

Куни кеча жамоага келиб қўшилган легионер футболчилардан ташқари аввалроқ "Андижон" жамоасидан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнудбек Авиловлар ҳам "лочинлар" таркибини тўлдиришган эди. Кеча "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар штаби янги футболчиларга ҳам имконият беришди. Биз эса Хушнудбек Авиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қишки ўқув-йиғин машғулотлари қандай кетмоқда?

- Машғулотлар режадагидек ўтмоқда. Жамоага қўшилиб кетишим бошида бироз қийин бўлганини айтмаса ҳозирда бари кўнгилдагидек дея оламан. 

- "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?

- Ўртоқлик учрашувида яхши ҳаракат қилдик, мураббийларимиз машғулотларда қилинган ишларни ўйинда кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлашди. 

- Нўъмон Ҳасанов сизга бегона эмас, ушбу мутахассис қўл остида "Қўқон-1912"да тўп тепгансиз. Шу боис талабларидан хабарингиз бор, демак тушунишда муаммо бўлмаяпти...

- У пайтлар футбол бошқача эди. "Миллионлар ўйини"да кундан кунга янгиликлар юз бермоқда. Шу сабабли Нўъмон аканинг ҳам футболга бўлган қарашлари ўзгарган дейишим мумкин. 

- "Навбаҳор" фаолиятингизда янги саҳифа очишига ишонасизми?

- Шу кунларда клуб билан расман шартнома имзолайман. "Навбаҳор"даги ўйинларим орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олишни ният қилганман. Айни пайтда жамоамизда яхши савиядаги футболчилар йиғилган. 

- Сизни мухлислар 2016 йил Бахрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати орқали танишган. Ушбу турнирдан қандай хотиралар қолган?

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан яхши таассуротлар қолган. Ўшанда битта ўйинда ютганимизда Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Лекин омадимиз келмаганди. Шуни айтишим мумкинки мураббийлар штаби ва футболчилар аҳил эди. Битта оила сифатида шакллангандик. Ўша кунлар учун худога шукур қиламан. 

- Наманганда доим босим юқори. "Навбаҳор" жамоасидан ҳамиша ғалаба кутишади...

- Ҳа, тўғри. "Навбаҳор"да доим босим юқори бўлади. Аммо ҳар хил футбол бор. Айримларга бундай босимда ўйнаш манзур келади яна баъзиларга эса аксинча. Менга ушбу ҳолат ёқади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика