UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  0 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  3 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   0 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  9 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0

Хусейн Шодиев: "Бизда футзал ривожланиш босқичида" Янгиликлар

Хусейн Шодиев: "Бизда футзал ривожланиш босқичида"

Теглар :  Футзал
Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - Тожикистон учрашувидан кейин рақибларимиз устози Хусейн Шодиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўз шогирдларимнинг ўйинидан қониқмадим, чунки жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик.

Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби Осиё чемпионатидагидан анча фарқ қилди, жамоанинг асосий ўйинчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл олишибди. Йигитларни бу жамоага қарши тайёрлаш бироз қийин бўлди, сабаби улар умуман бошқа таркибга қарши тайёрланишган эди. Янги ўйинчилардан иборат жамоага қарши бироз бўшашишди ва имкониятларни кўкка совуришди.

Яна икки кун кетма-кет ўйин бўлади, бу дегани ҳар икки жамоага ўйнаш қийинлашиб боради. Чунки, ўйиндан кейин тикланиш учун камида 48 соатдан 72 соатгача вақт керак. Шундай бўлсада, кейинги беллашувларда ижобий натижа кутиб қоламиз.

Бундан ташқари, футзалчиларимизга тажриба етишмаяпти, чунки таркибимиз жуда ёш, Осиё чемпионатида ҳам энг ёш жамоалардан бири бўлдик. Аксарият ўйинчилар терма жамоада саноқли ўйин ўтказишган холос. Шунинг учун ҳам асосий оғирлик 5-6 нафар футзалчиларимизга тушмоқда. Бизда футзал ривожланиш босқичида", - деб таъкидлаб ўтди Хусейн Шодиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика