

"Клопп "Ливерпуль" билан Англия чемпионатида ғалаба қозона олади. У Германияда катта бюджетсиз ҳам чемпион бўлиш мумкинлигини исботлади. Ҳа, Англияда янги футболчилар сотиб олишда чеклови йўқ жамоалар бор, аммо Юрген бу билан қандай курашишни билади. У туғма ғолиб. Унинг асосий мақсади - Чемпионлар лигасига чиқиш эмас. Агар жамоа бу турнирга йўлланма олса, Клопп олға қадам ташлашда давом этади. Клоппнинг режаси "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Челси" ва "Арсенал" билан соврин учун курашиш" - дейди Хуммельс.



