

"Энфилд"даги баҳс голсиз дуранг билан якун топди.
"Бугунги ўйинимиздан ҳар биримиз мамнун бўлишимиз керак. Тартибли ҳаракат қилдик ва мураббий кўрсатмаларини бажардик. Рақибнинг кучли томонларини хавфсизлантиришимиз керак эдик. Буни уддаладик. Уларнинг уч ҳужумчисига ўгирилишга имкон бермадик. Кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз 50га 50. Уйда ғалаба қозонишимиз керак. Ҳеч бир жамоа Мюнхенга келишни хуш кўрмайди" - дейди Хуммельс.
"Бавария" - "Ливерпуль" жавоб учрашуви 13 март куни "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.



