Хуммельс «Боруссия» раҳбариятига кетишни истаётганини айтди

Narzulla Saydullayev
27 апр 2016, 07:28
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс клуб раҳбариятига кетмоқчи эканини маълум қилди.
Яқин кунларда «Боруссия» 27 ёшли футболчининг келажаги борасида расмий хабар беради.

Олдинроқ «Бавария» клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге Хуммельс билан музокара ўтказилаётгани ҳақида айтганди. «Бавария» ҳимоячига 4 йиллик шартнома ва йилига 10 миллион евро маош таклиф қилмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de