Хуан Бернат "Бавария" нишонида
04 янв 2014 21:13
Янгиликлар
Хуан Бернат "Бавария" нишонида
"Бавария" устози Хосеп Гвардиола "Валенсия" сафида порлай бошлаган ёш истеъдод сохиби Хуан Бернатни клуб таркибига қўшиб олишни истамоқда.
Чап қанот ҳимоячиси сифатида тўп тепадиган Бернат борган сари яхши ўйин намойиш этмоқда ва кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратмоқда. "Бавария"да эса ушбу позицияда ҳаракатланувчи Давид Алабага ўринбосар зарур. Шуни инобатга олган "Бавария" устози Гвардиола Хуан Бернатдек ёш иқтидорни Мюнхенга олиб келишни мўлжалламоқда.
Фикрлар