Хожсон: "Италияни мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз"

Narzulla Saydullayev
14 июн 2014, 15:47
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон Италияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мухлисларимизга хурсандчилик тақдим этмоқчимиз. Сифатли футбол намойиш этиб мухлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишимиз керак", — дейди Хожсон Sky Sports нашрига.

"Керакли натижага эришишга умид қиламан. Майдонда бор кучимизни қолдирамиз".

"Иқлим борасида ҳеч қандай муаммо йўқ, футболчиларим жисмонан, руҳан ва тактик томонлама тайёр. Жамоамда жуда қобилиятли йигитлар йиғилган".

"Италияни мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Уйга бошимизни баланд кўтариб қайтамиз".

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.ua