UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   3 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0

Хойлунд Анри, Холанд ва Лукакудан ҳам юқорида Янгиликлар

Хойлунд Анри, Холанд ва Лукакудан ҳам юқорида

Англия Премьер лигаси 25-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Лутон Таун" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ана шу учрашувда "қизил иблислар" ҳужумчиси Расмус Хойлунд дубль қайд этди. Бу даниялик форварднинг АПЛда кетма-кет олтинчи беллашувда гол уриши. Шу тариқа, 21 ёшли Расмус АПЛнинг кетма-кет 6та ўйинида гол урган энг ёш футболчига айланди. Бу борада у Тьери Анри, Ромелу Лукаку ва Эрлинг Холанд каби "йиртқич" ҳамкасбларини ортда қолдирди.

АПЛ тарихида кетма-кет 6та ўйинда гол урган энг ёш футболчилар:

1. Расмус Хойлунд, "Манчестер Юнайтед" - 21 ёш 14 кунлик

2. Жо Уиллок, "Ньюкасл" - 21 ёш 272 кун

3. Эрлинг Холанд, "Манчестер Сити" - 22 ёш 73 кун

4. Ромелу Лукаку, "Эвертон" - 22 ёш 213 кун

5. Тьери Анри, "Арсенал" - 22 ёш 263 кун.


Бундан ташқари, Хойлунд МЮ афсоналари қайд этган натижани ҳам такрорлади. Яъни, шу кунгача МЮнинг фақатгина 3 нафар ўйинчиси кетма-кет 6та учрашувда гол уришни уддалаган. Булар: Эрик Кантона (1995/1996 йилги мавсум), Криштиану Роналду (2007/2008) ва Рууд ван Нистелрой (2001/2002, 2002/2003 ва 2005/2006).


Англия Премьер лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
21 фев 13:27:16
Anafiya Rustamov
Қойил Контана Нистелройларни йулини берсин
   
21 фев 11:53:38
Man_Utd Norin
Shu xabarni ertangi sarlavxasi qiziq
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика