Хотира ва қадрлаш кунига. Шамил Толиповни хотирлаб
09 май 2014 10:20
Янгиликлар
Хотира ва қадрлаш кунига. Шамил Толиповни хотирлаб
Бугун 9 май куни хотира ва қадрлаш куни. Шу муносабат билан ўзбек футболида фаолият олиб борган ва унда хизмат қилган марҳумларни эслашни бурчимиз деб билдик.
Ўзбек футболи жамоатчилигига яхши таниш бўлган ва ўзидан илиқ таассурот қолдирган кўплаб марҳумлар бор эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Уларни ҳар бирини эслаш учун узоқ вақт керак бўлади.
Охирги бир неча йиллар мобайнида Бекободнинг Металлург жамоаси мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келган Шамил Толипов бугун орамизда йўқ. Марҳум мураббий узоқ йиллардан буён Рустам Мирсодиқов билан ҳамкорликда ишлаб келди. Шу боис Рустам Тўхтамуродович билан суҳбатлашиб, Шамил Толиповни эсладик.
- (Бироз ўйланиб) Биласизми, Шамил ҳақида жуда кўп ва узоқ вақт гапириш мумкин. Чунки уни жуда ҳам самимий ва энг муҳими инсонийлик жиҳатдан кўнгли тоза эди деб биламан. Металлургда кўп йиллар давомида бирга ишладик. Бу вақт оралиғида сен, менга бормаганмиз. Бир-биримизни тушуниб ишлаганмиз. Яратган эгам пешонасига шуни ёзган экан, афсуски ҳозирда Толипов биз билан эмас. Бугунги кунда унинг фойдали маслаҳатлари ва тажрибаси бизга жуда зарур бўлмоқда. Нима ҳам дердик, Шамилнинг охирати обод бўлсин!, - дейди Рустам Мирсодиқов.

Фикрлар