Хосеп Гвардиола: «Германия чемпионлигини Хайнкес билан бўлишмоқчиман»

Narzulla Saydullayev
8 май 2016, 08:30
«Бавария» устози Хосеп Гвардиола Германия чемпионлиги қўлга киритилгач ўз фикрларини билдирди.

«Барча ходимларимизни, мухлисларимизни ва футболчиларимизни табрикламоқчиман. Ҳар бири бизга ёрдам берди.

Дортмунднинг «Боруссия» клубига ҳам кучли рақобат учун раҳмат айтаман. Улар жиддий рақиб бўлишди. Мен бу совринни Юпп Хайнкес билан бўлишмоқчиман. Биз кетма-кет тўртинчи бор Гарманияда чемпион бўлдик. Германиядаги фаолиятим ажойиб кечди, ҳаммага раҳмат», – деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbayern.de