Хосеп Гвардиола: «Бэйл ва Роналду ўйнайдими ёки йўқми менга фарқи йўқ»

Narzulla Saydullayev
28 апр 2014, 19:42
«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Реал»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
«Франк Рибери клубимиз учун жуда муҳим футболчи. «Вердер»га қарши (5:2) ажойиб ўйнади. Франк охиригача курашиши учун уни мухлислар севишади. Жавоб баҳсида Рибери бизга катта ёрдам беради.

Анчелотти натижани сақлаб қолиш учун ўйнамайди. «Реал» – тезкор жамоа, шу боис ўйин оғир ўтади.

«Реал»га дарвозамиз яқинига келишига йўл қўймаслик керак.

Бэйл ва Криштиану Роналду жавоб ўйинида майдонга тушадими ёки йўқми, буни менга умуман фарқи йўқ», – дейди Гвардиола.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›