Хосе Мария Мендез: "Натижадан ҳавотирга тушмадим"

Tolibjon Qosimov
13 июл 2016, 13:23
Хабарингиз бор кеча футзал бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендез ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бу натижадан ҳавотирга тушганим йўқ. Тожикистон ҳам ажойиб жамоа.

Йиғинни бошлаганимиздан кейинги илк ўйинни ўтказдик. Бунгача узоқ вақт давомида ўйин ўтказмагандик. Тожикистонга қарши яна иккита ўйинимиз бор. Умид қиламанки, навбатдаги ўйинларда натижа ҳам кўнгилдагидек бўлади", - дейди Мендез.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›