UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  5 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  0 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  7 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  2 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  16 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  2 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  10 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  2 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3

Хосе Мария Мендез: "Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик" Янгиликлар

Хосе Мария Мендез: "Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик"

Теглар :  Футзал
Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Дастлабки 25 дақиқада Саудия Арабистони биздан яхши ўйнади. Якуний натижа мени қониқтирди. Аммо дастлабки 25 дақиқада Саудия Арабистони биздан яхши ўйнаганини тан оламан. Агар улар биринчи бўлимда гол уришганида ўйин умуман бошқача кечиши мумкин эди. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Рақиб кучли ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда ҳимояда тартибли ўйнашни бошладик ва голлар урдик. Саудия Арабистони сафида икки нафар кучли футзалчи бор. Агар мусобақада яхшироқ натижага эришишни истасак мана шундай ўйнашимиз керак. Ўз ўйинимизни яхшилаб боришимиз керак", - дейди Хосе Мария Мендез.

- Футзалчиларда учрашув бошида руҳий босим бўлмадими? Якунийдан битта олдинги пас ҳам аниқ бўлмаётганди?
- Саудия Арабистонига қарши баҳсда паслар бўйича катта муаммолар бўлди. 13та пасда хатолик юзага келди. Бу кечирилмайдиган ҳолат. Рақиб яхши ўйнагани учун шундай бўлди. Стадион тўла ишқибозлар олдида, Жаҳон чемпионатига чиқиш маъсулияти турибди. Балки йигитларда босим бўлгандир. Лекин ўйин бошида биз ёмон ўйнадик, буни инкор қилиб бўлмайди.

- Қирғизистонга қарши ўйинда ишқибозларнинг босимини қандай енгиб ўтмоқчисизлар?
- Стадион тўлиши доим ёқимли. Ютамизми ёки ютқазамизми стадион трибуналари тўла бўлса ажойиб. Кейинги ўйинларда ҳам мухлислар келиб бизни қўллаб туришларини истардим. 2014 йилги Осиё чемпионатида Қирғизистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Демак баҳс оғир кечади. Жаҳон чемпионатига чиқишни истар эканмиз барча ўйинларда ютишимиз шарт.

- Бугун жамоа сафида барча кўрсатмаларни бажарган футзалчи сифатида кимни айта оласиз?
- Биринчи бўлимда барча ёмон ўйнади. Танаффусда барча йигитларга ўйинимиз ўхшаши кераклигини айтдим. Таркибимизда супер юлдуз йўқ. Қайсидир ўйинчи яхши ўйнади деб айтмаган бўлардим. Иккинчи бўлимда мен гол уришни истаётган жамоани кўрдим.

- Ҳисобга олинмаган гол борасида нима дея оласиз?
- Мен видеони кўрдим. Гол ҳақиқий эди. Ҳакамлар эса тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди деб ҳисоблашди. Аммо хурсанд бўладиган томони бу гол ўйинга таъсир қилмади. Бу атайлаб қилинган деб ўйламайман.

- Нодир Элибоевнинг спорт формаси борасида нима дея оласиз?
- Менимча у ёмон ўйнамади. Иккинчи бўлимда энг яхши футзалчилардан бири бўлди. Баъзи футзалчиларимиз эса ўз ўйинларини кўрсата олишмади.

- Дастлабки бешталикда Дилшод Раҳматовнинг ўрнига Даврон Чориевни қўйса бўлмайдими? Чориев акасига қараганда чаққонроқ.
- Менимча уларни алмаштириш тўғри эмас. Чориев қанотларни алмаштириб ўйнайди. Раҳматов эса бир қанотда ҳаракат қилади. 22 ёшли Даврон иккинчи бўлимда энг яхшилардан бири бўлди. Яширмайман ўртоқлик учрашувларида худди шу тажрибани синаб кўрганмиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика