

“Перишичнинг ўрнини босиш жуда қийин бўлади. Бироқ, бизда ажойиб ўйинчилар бор ва майдонга тушган ҳар бир футболчи жамоа фойдаси учун бор кучи билан курашишига аминман. Перишичнинг ўрнини тўлиқ тўлдирса бўладими? Бунга ишончим комил эмас. Аммо бизда чап қанот вингери позициясига яхши танловлар бор, биз бунга ечим топа оламиз.
Бошқа жамоаларни кузатмаймиз. Барчани ҳурмат қиламиз, айниқса эртанги рақибимизни. Улар бизда яхши жамоа борлигини билишади ва бизга қарши ўйнашдан хафа бўлишган. Мақсадимиз – чорак финалга чиқиш, бунга бор эътиборимизни қаратишимиз лозим”, дейди Далич.



