Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Оршич "Саутгемптон" ўйинчисига айланди

Alisher Ostonov
6 янв 2023, 23:12
Хорватия терма жамоаси ва Загребнинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Мислав Оршич "Саутгемптон"га ўтди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 30 ёшли вингернинг клуб билан шартномаси 2,5 йилга мўлжалланган.

Оршич 2022/23 йилги мавсум "Динамо" таркибида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 8та ассист қайд этди.

У шунингдек Хорватия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2022да бронза медалларига сазовор бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: southamptonfc.com