UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Хави "Олтин тўп" ютмагани ҳақида: "Ўзимни Месси ва Роналдудан устун деб ҳисобламайман, мен ўйинларни якка ўзим ютиб олишга қодир эмас эдим"  1 17:20Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 78 ёшда!  2 16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  2 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  2 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  6 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  14 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  1 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  16 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  14 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23

Хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинига шарҳ Янгиликлар

Хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинига шарҳ

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
 28-сентябрь куни Россия Премьер-Лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда ўз уйида «Амкар»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. «Темирйўлчилар»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда Денисов тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган.

«Краснодар» клуби ўз майдонида Туланинг «Арсенал» клубини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. «Краснодар» сафида асосий таркибда майдонга тушган Одил Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

«УФА» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин мазкур турда сафарда «Мордовия»га қарши ўйиннинг асосий таркибида майдонга тушиб 56 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйинда «УФА» 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
 28 сентябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 28-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ушбу турда сафарда «Бусан» клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Жепаров ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

ҚОЗОҒИСТОН
 Қозоғистон Премьер-Лигасида плей-офф баҳслари давом этмоқда. 28 сентябрь куни сафарда «Қайрат» клубига қарши майдонга тушган «Актобе» клуби 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Темур Кападзе учрашувда 40 дақиқа ҳаракат қилди. «Шахтёр» сафида тўп сураётган икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломовлар мазкур турда майдонга туширилмадилар.

ХИТОЙ
 28 сентябрь куни Хитой Суперлигаси 26-турт доирасида «Жиангсу» - «Чангчун Ятай» клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов «Чангчун» сафида мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйинда Анзур Исмоилов жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

БАА
 26 сентябрь куни БАА Про-Лигасида 3-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда жамоаси сафида ўз уйида «Ал Наср» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» учрашувда 2:1 ҳисобидаги ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика