UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  1 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  9 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  2 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  2 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  4 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2

Хориж сайти яна Ўзбекистон ҳақида мақола ёзди Янгиликлар

Хориж сайти яна Ўзбекистон ҳақида мақола ёзди

Теглар :  ОФК Конгресс
Хабарингиз бор, 31 октябрь куни ОФК штаб-квартирасида ташкилотнинг 28-конгресси бўлиб ўтди.

Маълумки, Конгресс давомида ОФК низомига ўзгартириш киритиш масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Яъни, қабул қилинган янги Низомга кўра, эндиликда ОФК президенти бўлиш учун даъвогар шахс ОФКга аъзо исталган учта ташкилот номидан овоз йиғиб президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин.

Конгресс пайтида Низомга шу бўйича ўзгартириш киритиш овозга қўйилганида ОФКга аъзо 46та давлатдан 42таси "Ҳа" деган бўлса, фақат тўртта давлат "Йўқ" деган жавобни кўтарди. Қизиғи шундаки, "Йўқ" деганлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Қолган учта давлат эса БАА, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони.

Конгресс ниҳоясига етгач, insideworldfootball.com сайти Ўзбекистон "Йўқ" деган овозни кўтаргани ҳақида мақола чиқарганди. Кеча сайт журналисти Пол Никольсон яна мақола ёзди ва ўз мақоласига "Ўзбекистоннинг реформага рози эмаслигига нима сабаб бўлди?" деб сарлавҳа қўйди.

Мақолада шундай дейилади: "Бу ой ОФК оиласи учун жуда муҳим палла бўлиши мумкин. Чунки кечагина ўтказилган ОФК конгрессида Ўзбекистон ОФК Низомига ўзгартириш киритиш бўйича қарши чиққан тўртта давлатдан бири бўлди. Ўзбекистондан ташқари Саудия Арабистони, БАА ва Жанубий Корея ҳам "Йўқ" деган жавобни кўтаришди. Саудия Арабистони ва Жанубий Кореяни тушунса бўлади, чунки бу давлатлардан ОФК президентлигига номзод бор".

"Шу боис бу давлатлар ўртага ташланган таклифни қўллаб-қувватламагани тушунарли ҳол. Улар бу билан амалдаги президент Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ва унинг тамойилларига қарши эканликларини билдириб қўйишди. Лекин бундан кейин президентликка ўз номзодини қўйган шахсга нисбатан ўзи фаолият юритаётган федерация қўллаб-қувватлаши мажбурияти юкланмайди".

"Аммо нима сабабдан Ўзбекистоннинг "Йўқ" дегани ҳамон тушунарсиз қоляпти ва бу ҳолат сентябрь ойида Тошкентда ташкил этилган ОФК Ижроқўм йиғилишида қатнашганларни жуда ҳайрон қолдирди. Тошкентдаги йиғилиш пайтида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов биринчилардан бўлиб кейинги сайловда Шайх Салмонни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди. Шунингдек, ОФК Ижроқўм йиғилиши илк бор Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг охирги йилларда Осиё футболига кўрсатган таъсири натижаси ўлароқ баҳоланганди". 

"Энди ЎФА ўз йўлидан оғди дейиш мумкинми? Ким нега бундай қилди ва нима учун? Яна беш ярим ойдан сўнг ОФК президентлиги учун сайлов ўтказилади. Бунга ҳам кам вақт қолди дейишимиз мумкин, бироқ бу ОФК футбол сиёсати учун узоқ даврдек кўринади". 

Хуллас, шунақа гаплар. Афтидан, бу мавзу ҳали давом этадиган кўринади. Кеча шу масала юзасидан ЎФАга борганимизда конкрет жавоб олишнинг имкони бўлмади. Қолаверса, Конгрессда иштирок этганлар ҳали Малайзиядан қайтмаган. Улар Тошкентга келганидан сўнг бу мавзуга яна қайтсак бўлади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика