UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  0 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  0 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  11 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2

Хоразмлик “Умид ниҳоллари” муносиб кутиб олинди Янгиликлар

Хоразмлик “Умид ниҳоллари” муносиб кутиб олинди

Бир неча кун аввал Сирдарё вилоятида “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган футбол турнирининг саралаш ўйинлари ниҳоясига етганди.
Якуний натижаларга кўра тўртта терма жамоа Урганч шаҳрида уюштириладиган республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жумладан, ана шундай шарафга Вали Султонов устозлик қилаётган Хоразм вилояти терма жамоаси ҳам мушарраф бўлди.
  
Бугун ушбу жамоа Урганч темир йўл шоҳбекатида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Тантанада қатнашган  вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Ш. Яхшибоев ва бошқалар футболчи ва мураббийларни мусобақанинг ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини қўлга киритганлиги билан муборакбод этиб, келгуси баҳсларда ҳам омадлар тилашди.
  
- Ҳар бир учрашувимиз жуда кескин ва муросасиз кечди, - дейди Хонқа туманидаги 29-сон умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Миржалол Собиров. – Шунга қарамай, кучли тўрт жамоа қаторидан ўрин олишга муваффақ бўлдик. Насиб қилса, воҳамизда бўлиб ўтадиган республика босқичида ғолибликни қўлга киритиш ниятимиз бор.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика