UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  0 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

“Хоразм” ва “Обод” мавсумни дуранг билан бошлашди Янгиликлар

“Хоразм” ва “Обод” мавсумни дуранг билан бошлашди

Ниҳоят, биринчи лига “карвон”и ҳам йўлга тушди. Мамлакатимизнинг кўплаб шаҳар ва туманларига катта футбол кириб келди.
Жумладан, Хоразм воҳасига ҳам. Айни дамда, “Хоразм” жамоаси уй ўйинларини Янгибозор тумани марказий стадионига кўчирган. Бунинг сабаби шундаки, бугунги кунда “Умид ниҳоллари-2015”  ўйинларининг очилиш ва ёпилиш тантаналари бўлиб ўтадиган  вилоят марказидаги муҳташам спорт мажмуасида кенг қамровли қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
  
Ўз навбатида Янгибозорда жорий йилги мавсумнинг илк учрашувини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилди. Ўйингоҳ атрофи ободонлаштирилиб, байрамона безатилди. Футболчиларнинг ечиниб-кийиниш, ювиниш ва бошқа хоналари талаб даражасида жиҳозланди. Муболаға эмас, биринчиликнинг очилиш маросими кўтаринкилик асносида ташкил этилди.
   
Белгиланган фурсатда “Хоразм” ва “Обод” жамоалари футболчилари марказий минбар олдига саф тортишди. Тантанани  Янгибозор тумани ҳокими Озод Мадраҳимов очиб берди.  Давлатимиз мадҳияси садолари остида мусобақа байроғи кўтарилди. Сўнгра, тадбирда қатнашган Хоразм вилояти ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов стадионга йиғилган мухлисларни ҳамда иккала жамоа аъзоларини футбол байрами билан муборакбод этди.
  
Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталсак, учрашувнинг дастлабки дақиқалари бироз суст кечди. Биринчи хавфли ҳужум 15-дақиқада амалга оширилди.  Урганчлик Низомжон Норов жамоадошлари узатиб берган тўпни яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. Орадан тўрт дақиқа ўтиб худди шунга ўхшаш вазиятдан “Обод” жамоаси вакили Араик Бабаев фойдалана билмади. У тепган тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Умуман, мазкур бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳисобни очиш учун  жамоаларда имкониятлар юзага келган бўлсада, футболчилар ўз дарвозалари дахлсизлиги сақлашни уддалашди.
  
Ўйиннинг иккинчи қисми анча қизиқарли кечди. “Хоразм”лик Ферузбек Жабборов, Жамолиддин Машарипов, “Обод”лик Араик Бабаевлар тўп киритиш учун жуда қулай имкониятларни  бой беришди. Энг қизиғи шундаки, учрашувнинг асосий вақти поёнига етаётган бир пайтда, аниқроғи 87-дақиқада Вали Султонов шогирдларига яққол омад етишмади. Очиғи, мезбонлар футболчиси Маркс Қуронбоевнинг чап бурчакдан амалга оширган зарбасидан кейин тўп меҳмонлар дарвозабони ва ҳимоячиларидан ўтиб дарвозага томон йўналди. Стадионга ташриф буюрган воҳалик ишқибозлар “Го о о л” дея қувонганларидан ўринларидан қалқиб туришди. Бироқ, сўнгги паллада тўп Бекзод Омонуллаев қўриқлаётган дарвозанинг ўнг тарафидаги устуннинг пастки қисмига тегиб, майдонга қайтди. Шу тариқа ўйинда ҳисоб очилмай қолди.

“Хоразм” (Урганч) – “Обод” (Тошкент) – 0:0. Янгибозор тумани марказий ўйингоҳи.
Ҳакамлар:
Д. Жалимов (Нукус), Ш. Камаров (Самарқанд), С. Ҳакимов (Самарқанд), Ж. Турсунбоев (Янгибозор).
“Хоразм” :  Ғ. Ўдаев, Ш. Маннонов, А. Ҳусинов, Ж. Отажонов, Т. Исмоилов, М. Абдуллаев, М. Қуронбоев (Ж. Эгамов, 90), Р. Байрамов (С. Жуманиёзов, 52), Н. Норов (Т. Бекчанов, 75), Ф. Жабборов (М. Қурёзов, 78), И. Хайров (Ж. Машарипов, 64).
“Обод” : Б. Омонуллаев, К. Тожибоев, Ғ. Умиров, Ш. Жалилов (Д. Аҳмадалиев, 81), Д. Ҳасанов, Ш. Норхонов (Р. Шуҳратов, 60), А. Бабаев, Э. Равшанов, С. Тўрақулов (Ж. Исҳоқов, 72), С Абдуллажонов (З. Умаров, 69), Ж. Искандаров.
Огоҳлантиришлар: Ж. Отажонов (8), Ш. Маннонов (13) – Д. Ҳасанов (22), А. Бабаев (65), Ж. Искандаров (90+3), К. Тожибоев (90+4).
Назоратчи: Р. Давлатмуротов (Тошкент).


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика