UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  0 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  38 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

“Хоразм” ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда Янгиликлар

“Хоразм” ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда

Биринчи лига вакили “Хоразм” айни пайтда ўз қароргоҳида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Жамоа 10 январдан машғулотларга киришган. Ҳозирча йиғин Урганчдаги “Хоразм спорт мажмуаси”да ўтказилмоқда. У ерда 40 нафарга яқин футболчилар шуғулланмоқда. Бош мураббий Мансур Давлетовнинг беътоблиги сабабли машғулотларни унинг ёрдамчиси Ойбек Қурёзов олиб бормоқда. Жамоа режасига февралда Тошкентга бориб, ПФЛ Кубогида иштирок этиш ҳам ўрин олган. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда бир қатор маҳаллий ёшлар жамоа кўригидан ўтмоқда. Уларнинг орасида ўтган йили “Олмалиқ”да ўйнаган Маъмур Абдуллаев, “Аланга”дан Тимур Бекчанов ҳам “Насаф” ёшлар жамоасидан Жамолиддин Машарипов борлигини айтиш мумкин. Маълум муддат “Олмалиқ” йиғинида иштирок этган тўпурар ҳужумчи Мурод Бобожонов яна жамоага қайтиб келган.

Ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган Қадамбой Нурметов, Азиз Жўраев, Собир Мамараҳимов, Собир Азизов айни пайтда жамоа билан бирга эмас. Ёш ҳужумчи Нурметов ҳозирда Игорь Шквирин бошқарувидаги “Олмалиқ”да кўрикдан ўтаётган бўлса, юқорида номлари келтирилган бошқа футболчилар эса “Хоразм”нинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилиши айтилмоқда.

И.РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика