“Хоразм” мавсум олди йиғинини поёнига етказмоқда

Narzulla Saydullayev
26 мар 2015, 10:29
Тошкент шаҳрида ўн кунлик ўқув-машғулот йиғинини якунлаётган урганчлик футболчилар ҳар бир кундан унумли фойдаланишга интилишмоқда.
Ўтказилаётган назорат  учрашувлари уларнинг техник ва тактик жиҳатдан маҳоратларини оширишга хизмат қилаётир.
  
Вали Султонов шогирдлари навбатдаги учрашувда “Локомотив” жамоасининг ёшлари таркибига қарши майдонга тушишди. Бу ўйинда “Хоразм”ликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Тўпларни Низом Норов ва Феруз Жабборовлар киритишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia