UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  80 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

Хонда: "Япония терма жамоаси қаерда хатога йўл қўйганлигини ойдинлаштириб олиши керак" Янгиликлар

Хонда: "Япония терма жамоаси қаерда хатога йўл қўйганлигини ойдинлаштириб олиши керак"

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда жаҳон чемпионатига тайёргарликда хатога йўл қўйилганлигини айтиб ўтди.
Сўнгги ўртоқлик ўйинида японлар Замбия терма жамоасини қийинчилик билан 4:3 ҳисобида енгишди.

Биринчи бўлим бошида японлар 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётиб, ғалабани ўз томонларига оғдира олишди. Хонда бу учрашувда дублга эришди.

"Биз биринчи бора рақибга ҳисобни очиш учун имконият бераётганимиз йўқ ва бу катта муаммо. Кўп бора Замбия терма жамоаси ўйин тизгинини ўз қўлига олди, бу ҳолатни ҳам яхши дея олмайман. Жамоамиз билан биргаликда қайерда хатога йўл қўяётганимизни ойдинлаштириб олишимиз керак. Мен ҳозирча ўйиннинг видеолавҳаларини кўрганим йўқ ва учрашув ҳақида бошқа фикр билдира олмайман", - дейди Хонда япон ОАВларига берган интервюсида.

Япония жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Кот-д'Ивуар, Греция ва Колумбияга қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика