UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  2

Хомяков: "Интернет ва газеталарда нима ёзилаётганини ўқимайман" Янгиликлар

Хомяков: "Интернет ва газеталарда нима ёзилаётганини ўқимайман"

"Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ҳар ҳафта ўйлаймизки, ўйинимиз яхшиланмоқда, кучаймоқдамиз. Ўтган ҳафта сафарда "Динамо"ни ютгандик. Афсуски, биринчи ўтказиб юборган голимиз, амалга оширилмаган пенальти бизга қарши ишлади. Яна бир маротаба мухлисларимизни ранжитишга мажбур бўлдик.

Бизда пенальтини тепадиганлар кўп. Улардан бири Зафар Тўраев эди. У ўзига ишонганди. Зарба берди. Лекин...
Назаримда, ўйин бўйича рақибга ютқазмадик.

Агар рақиб икки нафар ҳужумчи билан ўйнаса биз уч ҳимоячи билан ўйнаймиз. Агар рақиб бир ҳужумчи билан ўйнаса биз иккита марказий ҳимоячини ўйнатамиз. Иккинчи бўлимда иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг рақиблар бир ҳужумчи билан ўйнай бошлашди. Шу сабабли, Шайманов олдинга чиқди.
Вазифамиз, гол уриб, ҳимояда тартибли ўйнаш эди. Бироқ, бундай ҳавода бу тарзда ўйнаш осон бўлгани йўқ. Футболда бундай ҳолат бўлиб туради.

Ўйинни кечроқ бошлаш? Албатта. Бу ҳақида ўйлаб кўрдик. Бу ҳақида яна ўйлаб кўрамиз. Соат 19:00да бошлаш вариантини ҳам кўриб чиқамиз.

Асосий эътиборимизни ўйин сифатини кучайтиришга қаратмоқдамиз. Бу устида ишлаяпмиз. Мухлисларни хурсанд қила олмаганимиздан афсусдамиз.

Эски футболчилар кетганидан сўнг ўйинимизда ҳам ўзгаришлар юз берди.

Газета, интернетда футболчиларни яхши суммага сотганлигимиз ҳақида ёзилмоқда? Газета ва интернетда нима ёзганликларини ўқимайман. Таркибимизни кучайтиришга келадиган бўлсак, ҳужумкор футболчиларни олишимиз лозим.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика