UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  25 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Холанднинг оиласи Испаниядан уй харид қилди, футболчи эса "Боруссия" раҳбариятига ёзда кетишини маълум қилди Янгиликлар

Холанднинг оиласи Испаниядан уй харид қилди, футболчи эса "Боруссия" раҳбариятига ёзда кетишини маълум қилди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Эрлинг Холанд ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этмоқчи.

Норвегиялик ўз қарорини немис клуби раҳбариятига маълум қилди. 20 ёшли футболчининг оиласи Испанияда уй харид қилди. Бу маълумотни шаҳар мэри Марбелья Анхелес Муньос ҳам тасдиқлади.

Футболчи учун бош даъвогар "Реал"дир, клуб "Боруссия" билан трансфер борасида музокараларни бошлашга тайёр. Немис жамоаси ўйинчини сотишни хоҳламаяпти, аммо келаси ёзда 75 миллион евро эвазига битим бузилиши борасидаги банд кучга киради. Шу сабаб немислар форвардни ушбу йилда қўйиб юборишга рози бўлишлари мумкин.

Холанд "Боруссия"да 2020 йилнинг январидан бери ўйнайди. Футболчи жорий мавсум клуб сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 8та ассист қайд этди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика