Холанд трансфери: "Реал" "Барса"да бу харид учун пул йўқ деб ҳисоблайди

Omonjon To`xtamirzayev
2 апр 2021, 21:47
"Барселона"нинг дортмунднинг "Боруссия"си ҳужумчиси Эрлинг Холанд вакиллари билан учрашувга "Реал"дагилар қандай муносабатда эканлиги ҳақида хабар берилди.

Onda Cero хабарига кўра, "қироллик клуби"дагилар трансфер қиймати 150 миллион еврога баҳоланаётган 20 ёшли норвегияликни сотиб олиш учун каталонияликларда пул йўқ деб ҳисоблашади.

"Реал" вакилларининг фикрича, "Барса" "ўйинда" фақатгина трансфер нархини ошириш учун иштирок этяпти деб ҳисоблашмоқда.

"Барселона"дагилар эса вазиятга ижобий руҳда қарашмоқда. Клубдагилар футболчининг отаси Альф-Инге Холанд ва агенти Мино Райола билан ўтган учрашувдан мамнун. "Барса" футболчининг трансферини амалга ошириш мумкинлигига ишонади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru