Холанд "Сити"да ҳафтасига рекорд даражада пул ишламоқда

Aziz Tukhtamuradov
7 окт 2022
Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"да ҳафтасида 865 минг фунт стерлинг пул ишламоқда.

Норвегиялик футболчининг маошига бонуслар ҳам қўшилади. 

Шу тариқа, 22 ёшли Холанд бу орқали АПЛдаги энг кўп пул ишлаётган футболчига айланиб олди. Бу Туманли Альбинода рекорд ҳисобланади. 

Кевин де Брюйне "Сити"да ҳафтасига 375 минг фунт ишлайди. Роналду эса МЮда 480 минг фунт маош олади. 

Холанд мавсум бошидан буён ўтказилган 12 та ўйинда 19 та гол уришга эришди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Daily Mail