Холанд – "Ман Сити"нинг ёз учун асосий мақсади. Клуб январда Райола билан учрашади
13 окт 2021 14:55
Янгиликлар
Холанд – "Ман Сити"нинг ёз учун асосий мақсади. Клуб январда Райола билан учрашади
"Манчестер Сити" "Боруссия" форварди Эрлинг Холандни мавсум якунида харид қилмоқчи.
Январь ойида инглиз клуби вакиллари футболчи агенти Мино Райола билан кўришишлари кутилмоқда.
Норвегиялик "шаҳарликлар"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Футболчининг отаси Альф-Инге Холанд "Сити" сафида 2000 - 2003 йиллар оралиғида тўп тепган.
Аввалроқ хабар берилгандики, Холанднинг "Боруссия" билан шартномасида 75 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган. Бошқа маълумотларга кўра, шартномада аниқ сумма кўрсатилмаган, лекин Дортмунд клуби ўйинчига 2022 йил ёзида муносиб таклиф тушса, трансферга рози бўлишини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар