Холанд "Ман Сити" асосий таркибида АПЛдаги 50та ўйинда 51та гол урди. Ҳеч ким ундан кўп урмаган

Alisher
11 фев 2024, 13:53
Эрлинг Холанд АПЛда "Ман Сити" асосий таркибида 50та ўйинда 51та гол урди.

Ҳужумчи кеча "Манчестер Сити" ва "Эвертон" (2:0) жамоалари ўртасидаги АПЛ 24-тур ўйинида дубль қайд этди.

Бу унинг Англия чемпионатида асосий таркибда тушгандаги 50-ўйиндаги 50 ва 51-голлари бўлди. Ҳеч бир ўйинчи шундай ҳолатда АПЛда ундан кўп гол урмаган.

Холанд жорий мавсум АПЛда 18та ўйинда 16та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: OptaJoe