

"Боруссия Дортмунд" футболчиси Рэшфорд, Санчо ва Сакани қўллаб-қувватлашини таъкидлади ҳамда уларга қарши ирқчиликка борганларни қоралади.
"Нега ҳанузгача ирқчилик ва камситишга йўл қўйиб берилаётганига тушунмаяпман.
Биз ҳар қандай камситишга қарши курашдан чарчамаймиз. Пенальтини тепишда жасорат кўрсатгани учун олқиш олиш ўрнига уч ёш йигит ирқчилик билан ҳақоратланди.
Менда бошқа сўз йўқ", — деб ёзган Холанд.



