

Кеча, норвегиялик ҳужумчи "Штутгарт" (2:0)га қарши 29-тур доирасидаги ўйинни тўлиқ ўтказди ва ассист ижро этди, аммо гол урмади.
21 ёшли форварднинг Бундеслигадаги голсиз серияси 5та ўйинга етди. Бу унинг "арилар" сафига ўтганидан бери энг ёмон серияси.
Футболчи жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 6та ассист қайд этди.



