Холанд "Боруссия"га мавсум сўнггида кетишини маълум қилди

Alisher
9 май 2022, 15:58
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд клубга мавсум сўнггида кетишини маълум қилди.

21 ёшли футболчининг шартномасидаги товон пули 75 миллион еврони ташкил этади ва "Манчестер Сити" ундан фойдаланишга тайёр.

Норвегиялик футболчи "Боруссия"га 2020 йилнинг январида "Зальцбург"дан ўтди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Холанд 2021/22 йилги мавсум Дортмунд клуби сафида барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›