

Айнан 2021/22 йилги мавсумдан сўнг норвегияликнинг "Боруссия" билан тузган шартномасига биноан унинг товон пули 75 миллион евро бўлади.
Хабар қилинишича, Холанднинг "Зальцбург"дан Бундеслига клубига ўтишидан олдин унинг агенти Мино Райола ва "Ювентус" бўлажак битим ҳақида келишиб қўйишган.
Эслатиб ўтамиз, Холанд "Боруссия" сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди. У жорий мавсум "Зальцбург"да 29та ўйинда 39та гол урган эди.



