

Меҳмонлар бош мураббийи Рой Хожсон сўнгги 8 йилликда "шаҳарликлар"ни мағлуб этган ягона инглиз мураббийи бўлди.
"Сити" сўнгги марта 2010 йилда инглиз инсон бош мураббийлик қилган жамоага мағлуб бўлганди. Ўшанда Харри Реднапп бошчилигидаги "Тоттенхэм" Манчестердан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.
Хожсон 2017 йилнинг кузида "Пэлас" бошқарувини ўз қўлига олганди. У ҳозирда 71 ёшда. У 2012-2016 йиллар давомида Англия термасини бошқарганди.



