UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  2 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  8

⚡️ “Хўжанд” сафидаги легионерлар ҳақида Янгиликлар

⚡️ “Хўжанд” сафидаги легионерлар ҳақида

“Сўғдиёна”нинг бугунги рақиби "Хўжанд" клуби таркибида ҳам легионерлар бор.

Хўш, мазкур жамоа қандай даражадаги хорижлик футболчиларнинг хизматидан фойдаланади. 

Кўпи ўзбекистонлик

Тожикистонда ҳар бир 7 нафар хорижлик футболчининг хизматидан фойдалана олади. “Хўжанд” сафида 2 нафар россиялик ва 5 нафар ўзбекистонлик футболчи бор. Хусусан, ўзбекистонлик легионерлар сифатида Дилмуҳаммад Очилов, Самандар Очилов, Фирдавс Абдусалимов, Шаҳбоз Салимбоев ва Хушнуд Бозоров рўйхатдан ўтказилган. Самандар Очилов ва Фирдавс Абдусалимов ўтган мавсумдан буён “Хўжанд” шарафини ҳимоя қилиб келади. Шаҳбоз Салимбоев, Хушнуд Бозоров ва Динмуҳаммад Очилов яқинда клуб сафига бориб қўшилди. Шуни қўшимча қилиш керакки, Динмуҳаммад ва Самандар Очилов ака-ука ҳисобланади. 

Хушнуд Бозоров эса мавсумнинг биринчи қисмини Ўзбекистон биринчи лигаси иштирокчиси “Дўстлик-Олтиариқ” клубида ўтказганди. 

Қолган икки россиялик легионерлар ярим ҳимоячи – Cергеи Гаранжа ва ҳужумчи Сергеи Цканьян ҳам рўйхатдан ўтказилган. 

Гаранжа 1995 йилда туғилган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида майдонда тўп тепади. Фаолиятини асосан Россияда ўтказган. 

Цканьян ҳужум амплуасида тўп тепади. 1997 йилда туғилган. Фаолияти давомида асосан Россиянинг қуйи лига жамоаларида ўйнаган. У баҳсдан олдинги матбуот анжуманида ҳам қатнашди

FK Khujand

Кубок АФК - финальная стадия . 1/8-тур

17/08/2022, 16:30

4
:
0
Тугади

Согдиана

45'
90'

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика