

Европа фахрийлари сардори "Олтин тўп"-2004 соҳиби Андрей Шевченко бўлди, Жаҳон фахрийлари сардори эса "Олтин тўп"-1999 соҳии ва ЖЧ-2002 ғолиби Ривалдо бўлди.
Эрнан Креспо, Дида, Иван Кордоба, Кристиан Пануччи ва бошқа машҳур футболчилар ўйнаган учрашув 0:0 ҳисоби билан тугади.
Европа жамоасига Паоло Мальдини, Жаҳон термасига Роналдо мураббийлик қилди. Шевченко ўйин давомида жароҳат олди.





