Шевченко Польша термасида ишламоқчи

Mirjalol Normatov
27 янв 2022, 15:47
Мураббий Андрей Шевченко "Женоа" билан шартномани бекор қилиш ишларини олиб бормоқда.

"Sport.pl" хабарига кўра, украиналик мутахассиснинг Генуя клуби билан шартномаси бекор қилинганича йўқ. Бироқ у истеъфога чиқариб бўлинган.

Аввалига Шевченко клубдан бир йиллик маошини талаб қилаётганди. Аммо ҳозирда бу сумма йиллик маошнинг ярмигача тушди. Шу орқали у Польша термасида минимал маошда ишлаши мумкин бўлади.

Олдинроқ Польша ФФ мутахассисга йилига 2,5 миллион евро маош тўлаши айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.pl