Хитойда Иньестага 81 млн евро маош таклиф қилишди

Narzulla Saydullayev
3 май 2018, 16:03
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Хитойнинг "Чунжин Лифан" жамоаси аъзосига айланади.

"Elmundo" хабарига кўра, хитойликлар футболчига уч йил учун 81 млн евро маош таклиф қилишган. Шунингдек, футболчининг чиқимлари 50 фоизини ҳам қоплаб беришга тайёр.

Олдинроқ Иньеста ушбу мавсумдан кейин расмий равишда "Барселона"дан кетишини маълум қилди. Футболчининг отаси эса Андрес катта эхтимол билан Хитойга кетишини айтиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Elmundo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›