UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  6 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1

Хитой U-20 бош мураббийи: "Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишимиз керак" Янгиликлар

Хитой U-20 бош мураббийи: "Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишимиз керак"

Хитой U-20 бош мураббийи Антонио Пуче Висенте 1-тур доирасидаги Японияга қарши баҳс олдидан журналистлар саволларига жавоб берди.

"Биз бу ерда бўлиб турганимиздан хурсандмиз, пандемиядан сўнг яна бундай мусобақаларнинг қайтиши кувонарли. Ушбу турнир терма жамоамиз учун катта синов бўлади. Футболчилар ўзини яхши кўрсатишига умид қиламан", – дея гап бошлади хитойликлар мураббийи.

- Хитой терма жамоасиниг мусобақага қандай тайёргарлик кўргани ҳақида қисқача гапириб ўтсангиз...

- Турнирга тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бўлди. Йиғин ўтказдик ва мана ҳозир Тошкентдамиз ва эртага бизни биринчи учрашув кутиб турибди.

- Эртанги рақибингиз жуда кучли жамоа. Уларга қарши қандай ўйнамоқчисизлар?

- Биринчи учрашувдаги рақибимиз Япония жуда кучли терма жамоа. Японияликлар ҳар доим тартибли ўйин кўрсатиши билан ажралиб туришади. Японияликлар таркибида иқтидорли ўйинчилар кўп. Бизнинг йигитлар яхши тайёргарлик кўришган, эртанги учрашувда футболчилар яхши рақобат кўрсата олишади деб ўйлайман. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, турнир ўйинчилар учун тажриба майдони бўлади. 

- Жамоангиздан қандай натижа кутмоқдасиз?

- Биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишимиз керак, кейинчалик эса қадамма-қадам мақсадимиз сари интиламиз. Мақсадимиз – ярим финалга чиқиш.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика