UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  4 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  20 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Хитой суперкучга айланиб, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчи (1-қисм) Янгиликлар

Хитой суперкучга айланиб, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчи (1-қисм)

Хитой Халқ Республикаси Раисиҳ Си Цзиньпин мамлакат футболни қайси йўл билан ривожлантирмоқчи.

Баъзида Хитой футболини тозалашдан кўра йўқотиш осонроқ туйилган. Келишилган ўйинларни аниқлаш учун 4 йил тер тўкилган (2009-2013). Ўшанда "Шанхай Шеньхуа" чемпионлик совринидан айрилган, 50 га яқин ҳибслар бўлган, 33 футболчи, ҳакам ва топ менежерлар футболдан бир умрга четлатилган. Жиноий иш деталлари ҳаммани ҳайрон қолдирган - масалан, 2009 йилгача Хитой чемпионатининг 30% учрашуви келишилган бўлган, чунки футболчиларга пул етишмас эди. Ўртача даражадаги футболчи ойига 200 фунт олар эди, битта келишилган ўйиндан эса 5 минг ишлаб олиш мумкин бўлган.

Пора қаршисида ҳеч ким ўзини тутиб тура олмаган. Хитой футбол федерациясининг икки собиқ президенти ва миллий жамоа сардори 10,5 йилга қамалди. Яна тўрт футболчи 6 йилга озодликдан маҳрум этилди ва йирик жаримага тортилди. ЖЧ-2002 да ишлаган ва икки маротаба Осиёда энг яхши деб топилган ҳакам Лю Юн хатто ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин эди. У чемионат ўйинларида етти маротаба пора олган ва энг жиддий бандлар бўйича айбланган, аммо у фақат 5,5 йиллик қамоқ ва 128 минг доллар жарима билан жазоланган.


Хитой терма жамоасида ҳаммаси жуда ёмон эди. Терма жамоага чақирув олиш учун 15 минг доллар тўлашнинг ўзи кифоя эди, захирада ўйинга тушиш 18 минг бўлган. Кўпчиликда бундай пуллар бўлмаган, аммо пули борлар ва нархни биладиганлар - баъзида бу имкониятдан фойдаланишган.

Бундай ифлос тизим билан терма жамоа ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаслиги аниқ эди. 2013 йилда Хитой бир йўла чўкиб кетди - улар Таиландга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўзини хорлангандек ҳис қилган мухлислар учун бу сўнгги томчи эди: Улар стадион ҳудудини тарк этишмади ва автобус йўлини тўсиб, узоқ вақт сўкинишлар билан қўшиқ айтишди. Автобус бир амаллаб йўлга чиқиб олганида, ҳақиқий тартибсизликлар бошланди. Ишқибозлар автомобилларга зарар етакзиб, тош ва шиша идишлар отишди. Натижада 100 киши турли даражадаги жароҳатлар олишди.


Хитойлик футболчилар бир неча кун ўтиб мамлакат олдида ёзма кечирим сўрашди, аммо кеч эди. Гап шундаки, Таиланддан учралган мағлубият ва тартибсизликлар Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг туғилган кунида (60 ёш) содир бўлди. Байрам йўққа чиққанди, аммо мамлакат раҳбари футбол масаласи ечиш кераклигини тушунди.


Си Цзиньпин раҳбар бўлишидан олдин унда 3 та спорт мақсади борлигини айтган: Хитой мундиалда иштирок этиши, мамлакатда ЖЧ ўтиши ва жаҳон чемпионатида ғалаба. Тез орада фантастик вазифа қўишлди - давлат маблағи ёрдамида ички спорт бозорини ривожлантириш ва 12 йилдан сўнг унинг йиллик ҳажмини 800 млрд. долларга чиқариш. Бу жуда кўп эмас, даҳшатли кўп. Жаҳон спорт саноати ҳозирда 145 млрд.га баҳоланади - бу 2025 йил Хитойда режалаштирилганидан 5,5 марта кам.

Си Цзиньпинга бу нега керак? Тушунарли, футбол - ажойиб ижтимоий ускуна, аммо биринчидан, у жуда қимматга тушади, иккинчидан, ислоҳотлар 10-12 йилдан сўнг, ХХРда бошқа раис ишлаётганида (раҳбар кўпида 2 маротаба 5 йилга сайланиши мумкин) фода бериши мумкин. Бу ўзгаришларнинг ягона сабаби оддий: Си Цзиньпин футболни жуда яхши кўради.

Давоми бор

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика