Хитой. Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов жамоалари мағлубиятга учради
30 июл 2017 18:55
Янгиликлар
Хитой. Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов жамоалари мағлубиятга учради
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўйнайдиган "Шанхай СИПГ" бу турда "Шандон Луненг" меҳмони бўлди. Ушбу баҳсда ҳисоб ҳамюртимизнинг узатмасидан сўнг очилди. Ву Лей Одил Аҳмедовнинг пасини голга айлантирди.
Иккинчи бўлимда устунлик мезбонлар томонга ўтди. Жингдао Жин 69-дақиқада Грациано Пелленинг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада эса Ксинан Ву "Шандон Луненг"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Одил Аҳмедов майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
"Шандон Луненг" - "Шанхай СИПГ" 2:1
Голлар: Жингдао Жин 69, Ксинан Ву 87 - Ву Лей 23.
Анзур Исмоилов жамоаси "Чанчун Ятай" ҳам Одил Аҳмедовники каби бу турда меҳмонда ўйнади. "Ляонин Хонгуй" билан баҳсда битта гол урилди. Кристиан Бекаменга 65-дақиқада урган гол мезбонларга ғалаба келтирди. Анзур Исмоилов учрашувда тўлиқ ўйнади.
"Ляонин Хонгуй" - "Чанчун Ятай" 1:0
Гол: Кристиан Бекаменга 65.
Фикрлар