

Маълумотларга кўра, Хитой клуби Пепе учун "Лиллья"га 70 млн. евро ва бонус кўринишида яна 10 млн. евро таклиф қилган эди. Аммо ярим ҳимоячи фаолиятини Европада давом эттиришни истаб, таклифни рад этди.
23 ёшли Пепе 2017 йил "Анжер"дан "Лилль"га ўтган эди. Трансфер 10 млн. евро эвазига амалга ошган. У жорий мавсум Лига 1нинг 22та учрашувида майдонга тушиб, 15та гол урди ва 7та голли пас берди.


