UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Хитой клуби 104 кундан кейин Уханга қайтди Янгиликлар

Хитой клуби 104 кундан кейин Уханга қайтди

Хитой Суперлигаси вакили "Ухань Залл" футбол клуби шу пайтгача мамлакатга кира олмаётганди.

Хитойда коронавируснинг ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳри клуби "Ухань Залл" 104 кунни мамлакатдан ташқарида ўтказди. Коронавирус сабаб бу жамоа январда Испанияга йўл олиб, ўша ерда ўқув-машғулотларни давом эттираётганди. 

Ҳозирги пайтга келиб Хитойда аҳвол анча яхшиланган, карантин қоидалари ҳам бирмунча юмшаган. Шу боис бу жамоа яна Уханга қайтиб келди. Жамоа мураббийлари ва футболчилар тиббий ниқоб таққан ҳолда вокзалдан чиқиб келишди. Уларни бир нечта ОАВ ходимлари ҳамда мухлислар гуллар билан қарши олишди. Ҳатто ишқибозлар жамоа шаънига қўшиқ куйлашди. 

Жамоа бош мураббийи Хосе Гонсалес илиқ кутиб олишдан боши кўкка етганини билдирди: "Уч ойдан кўпроқ вақт Испанияда бўлдик. Мана яна Уханга қайтдик. Таассуротлар аъло даражада. Футболчилар ўз уйларини соғиниб қолишганди". 

Испаниянинг Малага шаҳрида 104 кун машғулот олиб борган "Ухань Залл" Хитойга қайтгани билан бирданига машғулотларни бошламайди. Балки яқин уч ҳафтани карантинда ўтказади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика