Хитой. Исмоилов гол урди, Аҳмедов майдонга тушмади

Aslanov Jasurbek
6 май 2017, 18:46
Бугун Хитой чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.


Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қилаётган "Шанхай СИПГ" жамоаси ўз майдонида "Гуижо Зиченг" жамоасини қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Аҳмедов ушбу баҳсда майдонга тушмади. Виллаш Боаш легионерлардан Оскар, Элкесон ва Халкни майдонга туширди.

"Шанхай СИПГ" - "Гуижо Зиченг" 3:0
Голлар:
Ванг Ченчао 43, Халк 72, Элексон 89 пенальти


Бошқа бир ҳамюртимиз Анзур Исмоилов жамоаси "Чанчун Ятаи" сафарда ғалабага эришди. Исмоилов учрашувда тўлиқ ўйнади ва 5-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. .

"Тианжин Куанжиан" - "Чанчун Ятаи" 1:3
Голлар
: Аксель Витцель 31 пенальти - Анзур Исмоилов 5, Саболч Хусти 45 пенальти, 79


Хитой Суперлигаси. >>> Мусобақа жадвали

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia