UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  1 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  2 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33

Хитой футбол ассоциациясининг собиқ вице-президенти 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди Янгиликлар

Хитой футбол ассоциациясининг собиқ вице-президенти 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Теглар :  Хитой
Амалдор 6,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат мулкини ўзлаштирганликда айбланган.

Хитой футбол ассоциацияси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган собиқ амалдор Ван Денгфенг кўп миқдорда пора олиш ва коррупция содир этганликда айланиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, у 5 миллион юан (тахминан 700 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди. 

Бундан ташқари, унинг пора сифатида олган ёки ноҳақ орттирган барча ноқонуний даромадлари ва фоизлари мусодара қилиниб, давлат ғазнасига қайтарилади.

Суд қарорига кўра, у 2016 йил июнь ойидан 2022 йил августигача Таълим вазирлиги Жисмоний тарбия, гигиена ва санъат таълими бошқармаси раиси лавозимидан фойдаланиб, умумий қиймати 46,7 миллион юан (тахминан 6,5 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги давлат мулкини ноқонуний равишда ўзлаштиргани аниқланган.

Аввалроқ ассоциациянинг собиқ раиси Чен Сюян судда 11 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағни ўзлаштирганини тан олганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика